Фото: Ижтимоий тармоқлар
2020 йилнинг 17 март куни соат 14:15да Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳри И.Каримов кўчасидаги «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, юзага келган ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисмида 150 кв.м майдони ёнган. Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб борган.
Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, 2130 кв.м. майдони алангадан сақлаб қолинган.
Ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган. Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади