17:50 / 17.03.2020
4 475

Ўзбекистонда қайси товарлар нархи сунъий оширилиб, халқни ғазаблантирмоқда?

Ўзбекистонда қайси товарлар нархи сунъий оширилиб, халқни ғазаблантирмоқда?
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантин вақтида бозорлар ва дорихоналардаги нархларни қаттиқ назорат остига олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

17 март ҳолатига кўра, Давлат солиқ қўмитасига 1635 та мурожаат келиб тушган. Аксарият фуқаролар картошка (497), ун (306) ҳамда ўсимлик ёғи (63) нархининг ошиб кетганидан шикоят қилган.

Мурожаатларнинг катта қисмини тиббиёт ниқоблари нархининг ошганлиги ташкил этмоқда (240 киши шикоят қилган). Шунингдек, 46 нафар фуқаро антисептик воситалар нархининг кўтарилиб кетганини билдирган.

Вилоятлар кесимида олганда шикоятларнинг 238 таси Самарқанд, 288 таси эса Тошкент вилоятлари ҳисобига тўғри келмоқда. Андижондан 202 та мурожаат келиб тушган. Энг кам мурожаатлар Хоразм вилояти (12), Қорақалпоғистон Республикаси (16) ва Сирдарё вилояти (17)дан бўлган.

«Солиқ хизмати ходимлари барча мурожаатлар устида диққат билан иш олиб бормоқда, нархларнинг асоссиз кўтарилишига қарши профилактика тадбирлари ўтказилиб, виждонсиз тадбиркорларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда. Ҳар бир мурожаат ДСҚ раҳбарияти назорати остида», — дейилади хабарда.

Нархларнинг асоссиз кўтарилишига дуч келган ҳар бир фуқаро Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 ёки 1198 қисқа рақамлари орқали Call-марказига қўнғироқ қилиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистондаги тадбиркорлардан коронавирус карантини шароитида нархларни оширмаслик ҳақида кафолат хати олинаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчи корхона ходими индивидуал ҳимоя воситаси — тиббий ниқоблар нархи ошишининг сабабини тушунтирди. Шунингдек, Ўзбекистонда коронавирус сабаб озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслиги маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қайси товарлар нархи сунъий оширилиб, халқни ғазаблантирмоқда?