18:58 / 17.03.2020
2 768

Қашқадарёлик кўнгилли ҳайдовчилар талабаларни бепул етказиш учун ҳамкорликка чақирилди

Қашқадарёлик кўнгилли ҳайдовчилар талабаларни бепул етказиш учун ҳамкорликка чақирилди
Фото: Getty Images
Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси вилоятлик талабаларни уйларига бепул етказиш ташаббуси амалга оширилаётганини эълон қилган эди. Айни пайтда бошқарма бунга ёрдам бериш истагида бўлган кўнгилли талабгорлардан ёрдам сўрамоқда.

Қашқадарёга қайтиш истагида бўлган талабаларга 18 март соат 10:00 га қадар алоқага чиқишлари айтилган ва уларни қайтариш тадбирларига 5 та автобус, 2 та микроавтобус ва 50 га яқин енгил автомобиль ажратилган.

Хабар берилишича, мазкур янгилик оммага эълон қилингач, кўплаб қашқадарёлик талабалардан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Бундан ташқари, қашқадарёлик айрим ташувчилар ҳам мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш таклифи билан чиқишган.

Бироқ мурожаатлар кўплиги туфайли мавжуд транспорт воситалари қашқадарёлик талабаларни олиб қайтиши учун етмай қолиши мумкин, деган хавотир ҳам бор.

Шуни инобатга олиб, шахсий автомобилига эга, савоб талабидаги қашқадарёликлардан (айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб турган бўлса, айни муддао) мазкур ташаббусни амалга оширишда ҳамкорлик сўралади.

Бунинг учун: +998973507788; +998973127979; +998916350818 телефон рақамлари орқали ташаббускорлар билан боғланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча фарғоналик ҳайдовчи талабаларни бепул уйларига етказиб қўйиш таклифи билан чиққан эди.

Бундан ташқари, Бағдод тумани «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан ҳам Тошкентда қолиб кетган ва Фарғонага келмоқчи бўлган йўловчиларга бепул хизмат кўрсатиш акциясини давом эттирмоқда. Мазкур хайрия машиналари Қўйлиқ «питак»идан йўловчиларни олиб кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёлик кўнгилли ҳайдовчилар талабаларни бепул етказиш учун ҳамкорликка чақирилди