21:45 / 17.03.2020
4 795

Профессор Хайрулла Мустафоев: Коронавирус дунё учун янгилик эмас

Профессор Хайрулла Мустафоев: Коронавирус дунё учун янгилик эмас
Оммавий ахборот воситаларида янги турдаги коронавирус деб айтилаётган бу вирус аслида янгилик эмас, деди тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайрулла Мустафоев “Ўзбекистон24” телеканалига берган интервьюсида.

Бу вирус хусусиятларини гапиришдан олдин озгина тарихга эътибор беришимиз керак. 1997 йилда парранда гриппи чиқди, ундан кейин чўчқа гриппи чиқди ва 2010 йилда туя гриппи чиқди. Буларнинг ҳаммаси битта оилага мансуб вирус ҳисобланади. Шунинг учун дунёга бу янгилик эмас”, деди профессор.

Мустафоевнинг сўзларига кўра, вирус мутацияга учрамоқда.
Аммо-лекин бу вирус ўз хусусиятларини ўзгартириб бормоқда. Шунинг учун аҳоли орасида “бу ваҳимали вирус” деган фикр келиб чиқяпти. Ўша 1997 йилдаям, 2010, 2012 йиллардаям дунёнинг 30-35 давлатида касаллик тарқалган. Кўп талофатлар бўлган, лекин бизнинг ҳудудда бу вирус кириб келган тақдирда ҳам авж олиши учун шароит бўлмаган.

Грипп вируси ҳам, ўткир респиратор, юқумли касалликлар вируслари ҳам - ҳаммаси бир оиладан чиққан. Бу вируснинг асосий манбаси ҳайвонлар бўлади. Хитой мисолида олсак, бу ерда илонлар, кўршапалаклар ва бошқа ҳайвонлардан келиб чиққани аниқланди. Инсон фаол равишда табиат мувозанатини бузиб кирганидан кейин вирус ҳаракатга тушган. Чунки вирус яшайдиган жой йўқолиб кетган, вирус ўз хусусиятларини ўзгартириб, мутация жараёнида касаллик чақириш кучайиб ва юқумлилиги ошиб кетди. Вируснинг янги хусусиятлари бор, лекин асосий негизи эски вирус ҳисобланади
”, деди Хайрулло Мустафоев.

17 март ҳолатига дунё бўйича касаллик юқтирганлар сони 180 мингдан ошди, 7 мингдан ортиқ киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Профессор Хайрулла Мустафоев: Коронавирус дунё учун янгилик эмас