date
views 3 042

Эр-хотин ўртасида бўлинган пуллар ундириб берилди

Эр-хотин ўртасида бўлинган пуллар ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш вазифаси юклатилган. Соҳа ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда турли хил мазмундаги ижро ҳужжатларига дуч келиши, табиий. Мисол учун, алимент, солиқ қарзлари, маъмурий ва жиноий жарималарни ундириш ва ҳоказо.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ана шундай суд ҳужжатларинининг бири эса эр-хотин ўртасида биргаликда олинган умумий мулкнинг ажратилган қисмини ундириш ҳақида эди.

Маълум бўлишича, Андижон туманида яшовчи фуқаро Боходиржон Абдулхаев ва Гулнозахон Абдулхаевалар ўртасидаги никоҳ 2011 йилда расман бекор бўлган. Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 27.01.2011 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Боходиржон Абдулхаевдан ундирувчи Гулнозахон Абдулхаева фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтириш ишлари натижасида қарздор Б.Абдулхаев томонидан ундирувчи Г.Абдулхаевага 2020 йил 1 ноябрга қадар бўлган 12 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига 30.01.2020 йил куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг “Эр-хотин ўртасида биргаликда олинган умумий мулкдан ўзига тегишли қисмини ажратиб бериш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича жавобгар Б.Абдулхаевдан даъвогар Г.Абдулхаевага 70 млн. 285 минг сўм ундириш белгиланган ижро ҳужжати келиб тушган. Бўлим ходимлари ушбу суд ҳужжатининг ижросини ижобий якунлаб, эр-хотин ўртасида олинган умумий мулкнинг бўлинган 70 млн. 285 минг сўм қисми Г.Абдулхаевага ундириб берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эр-хотин ўртасида бўлинган пуллар ундириб берилди