10:18 / 18.03.2020
3 887

Мўмай даромад орттиришга уринмоқчи бўлган “учар тадбиркор”ларнинг виждонига ўт тушганми?

Мўмай даромад орттиришга уринмоқчи бўлган “учар тадбиркор”ларнинг виждонига ўт тушганми?
Шу кунларда мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан барча жойларда озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархларининг сунъий оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Жумладан Бухорода ҳам давлат солиқ органлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги бозорларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетишини олдини олиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунга қарамай, айрим “учар тадбиркорлар” аҳолининг саросимага берилганидан фойдаланиб маҳсулотлар нархини ошириб сотишга уриниш ҳолатлари ҳам кўзга ташланмоқда.

Бу ҳақда вилоят давлат солиқ органларининг “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаат юзасидан Бухоро шаҳридаги “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини улгуржи сотиш” бозорида давлат солиқ органлари ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда фуқаро Улуғбек Комиловнинг картошка маҳсулотини 5000 сўмдан сотаётгани ўз тасдиғини топди.

Аниқланишича, Улуғбек Комилов “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини улгуржи сотиш” бозоридаги улгуржи сотувчилардан 20 қоп картошка маҳсулотини 3000 сўмдан харид қилиб уни шу бозорнинг ўзида 5000 сўмдан пуллаётган экан. Суриштирувлар давомида унинг тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳужжатсиз фаолият юритаётгани ҳам аниқланди.
Ушбу бозорда аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатни вужудга келтираётган, яъни картошка маҳсулотини қиммат нархларда сотаётган фуқаро Эсанов Жалолиддин ҳам ҳужжатсиз тадбиркор бўлиб чиқди.

Ачинарлиси, “ўроғда йўқ машоқда йўқ” деганларидек, шу кунларда аҳолининг саросимага тушиб картошка маҳсулотига бўлган талаби ортганидан келиб чиқиб мўмай даромад орттиришга уринмоқчи бўлган ушбу “учар тадбиркор”га мазкур бозор маъмурияти ходимлари унинг ҳужжатсиз тадбиркор бўлишига қарамай савдо қилиш учун жой ажратиб берган.

Давлат солиқ хизмати ходимлари шу куни ушбу ҳужжатсиз тадбиркорлар билан олиб борган профилактик суҳбатлари натижасида улар ўз айбини тан олиб, дарҳол “Давлат хизматлари” марказидан тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтдилар ва бундан кейин виждон амри билан савдо-сотиқ қилишга ваъда бердилар.

Бухоро вилояти ДСБ
Ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мўмай даромад орттиришга уринмоқчи бўлган “учар тадбиркор”ларнинг виждонига ўт тушганми?