12:07 / 18.03.2020
3 019

Яширин тармоқ орқали фойдаланиш қимматга тушмоқда

Яширин тармоқ орқали фойдаланиш қимматга тушмоқда
Маълумки, электр энергияси, табиий газдан тежаб-тергаб фойдаланиш, фойдаланилган бу неъматлар учун вақтида тўловни амалга ошириш ҳар бир истеъмолчининг бурчидир. Бироқ, ана шу маъсулиятни унутган айрим истеъмолчилар электр энергияси, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келишаётгани ҳамон учрамоқда. Бюронинг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан ўтказилаётган кунлик тадбирлар давомида энергия ресурслари ва табиий газ билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар фош этилмоқда.

Масалан, Мажбурий ижро бюросининг Мингбулоқ туман бўлими ходимлари томонидан “Қўриқобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Лининг хонадонида тўлов интизомига амал қилиши, тармоқлардан фойдаланиши ўрганилади. Ўрганиш давомида эса истеъмолчининг юзи шувут бўлди. Гап шундаки, Г.Ли яшаш хонадонидаги тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, ҳисоблагичдан ташқари кўз билан аниқлаб бўлмадиган даражада яширин равишда фойдаланиб келган.

Қоидабузар фуқаро ушбу ҳаракати билан таъминотчи корхона манфаатларига 15.768 кВт.соат, яъни 4.651.560 минг сўм зарар етказгани маълум бўлди. Истеъмолчига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, етказилган зарар билан бирга энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси ҳам қўлланилди.

Ёки бўлмаса, Бюронинг Учқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Ж.Сулаймонов хонадони кўрилганда ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда электр энергиясидан фойдаланиб, 1.227.400 сўм зарар етказгани маълум бўлди. Ушбу фуқаро ҳам ҳуқуқбузарлиги учун қонун олдида жавоб берди.

Шу ўринда таъкидлаймизки, ҳар бир истеъмолчи биринчи навбатда фойдаланилган электр энергияси, табиий газ учун ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўлаб боришлари лозим. Бундан ташқари тармоқлардан фақатгина қонуний йўллар орқали фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шунда ортиқча оворагарчиликга, зарар ҳамда жарима суммасини тўлашга ўрин қолмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яширин тармоқ орқали фойдаланиш қимматга тушмоқда