15:10 / 18.03.2020
2 866

Мирзиёев ва Тўқаев коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди

Мирзиёев ва Тўқаев коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари коронавирус пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар, бир-бирларига касалликка қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бердилар.

Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбининг қатъий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, улар ўз вақтида ва асосли эканлигини таъкидлади.

Президентлар олий даражадаги ҳамкорлик ва икки мамлакат ҳукуматлари фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида келишиб олдилар. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳимлиги тўғрисида фикр билдирилди.

Маълумот учун, Қозоғистонда айни вақтга келиб коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 32та ҳолат аниқланган бўлса, Ўзбекистонда 15 та ҳолат қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев ва Тўқаев коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди

Жамият янгиликлари