
Франциядан келган бемор яна уч қариндошига вирус юқтирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«Бундан бир муддат олдин Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Ҳар уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди. Франциядан келган ушбу аёл шу вақтгача 8 кишига вирус юқтирган.
Ўзбекистонга коронавирус тўртта рейс орқали кириб келди:
Биринчиси, 11 март куни Париж-Тошкент рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси, онаси, келини, ҳамкасби ва яна бир қариндошига вирус юқтириб улгурди (9 бемор).
Иккинчиси, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (5 бемор).
Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (3 бемор).
Тўртинчиси, Дубай–Тошкент йўналишидаги рейс (1 бемор). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар