06:00 / 19.03.2020
3 238

Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати қисқартирилади

Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати қисқартирилади
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, 2020 йилнинг 19 мартидан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар – соат 10:00дан 16:00га қадар атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.

Бунга айни кунларда Ўзбекистонда карантин эълон қилингани, жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилаётгани ва бу транспорт воситаларининг емирилишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» вақтинча юзага келган бундай ноқулайлик учун узр сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати қисқартирилади