16:06 / 19.03.2020
3 906

Бухорода муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якун топди

Бухорода муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якун топди
2020 йилнинг 16 март куни соат 17:30да Бухоро вилояти Жондор тумани “Арабхона” қишлоғида 29 ёшли Д.Ч. яшаш уйини олдида ҳамқишлоғи 31 ёшли Ж.С. билан ўзаро тортишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Ж.С. ундан нима сабабдан укаси Б.С.ни урганлиги ҳақида сўраб, юз қисмига икки маротаба мушти билан урганлиги натижасида ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Д.Ч. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.С.га оғир тан жароҳати етказган. Натижада Ж.С. тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, Д.Ч. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якун топди