Халқ таълими вазирлиги «онлайн дарслар» масаласида қуйидагиларни тушунтиришни лозим деб топди.
Халқ таълими вазирлиги ва миллий телерадиокомпания таркибидаги телеканаллар ҳамкорликда видеодарсларни суратга олиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақдаги маълумотлар вазирлик ижтимоий тармоқлари ва ОАВларда берилиб борилди.
Видеодарслар яқин кунлар ичида «Оилавий», «Маданият ва маърифат», «Дунё бўйлаб» ва «Ёшлар» телеканалларида ҳамда Халқ таълими вазирлиги расмий сайти (www.uzedu.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида (@uzedu) намойиш этилади. Яъни видеодарслар нафақат интернет тармоғида, балки телеканаллар орқали намойиш этилади.
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга алоҳида видеодарслар тайёрлаш ва уларни тарқатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Ҳудудларда видеодарс олишга ўқитувчиларни норози қилган ҳолда жалб қилиш ва турли ҳужжатларни тўлдиришни талаб қилишга қатъиян чек қўйиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, агар юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар сиз билан содир бўлаётган бўлса ёки шу тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз содир этилаётган ҳудуд ва мактабни аниқ кўрсатган ҳолда Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилиш сўралган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?