
Фото: EPA-EFE/ALEX PLAVEVSKI
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори коронавирус касаллиги қайси беморларда қайд этилганини маълум қилди.
«Бугун коронавирус касаллиги қайд этилган беморлар шу пайтга қадар карантинда сақланаётган фуқаролар», - деди Баҳром Алматов.
Унинг айтишича, бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин.
«Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин. Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак», — деди Баҳром Алматов.
Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 нафарга етгани хабар берилганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.