17:55 / 21.03.2020
4 018

Карантиндан қочган шахс ушланди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Карантиндан қочган шахс ушланди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилоятида карантинда бўлиб туриб, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай қочган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Тафсилотларга кўра, жорий йилнинг 19 март куни Россия Федерациясининг Самара шаҳридан Ўзбекистон Республикасига кириб келган поезд йўловчилари, эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда, Самарқанд вилоятига ташкил этилган карантин марказларига жойлаштирилган. Аммо, фуқаро Т. Э. белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай карантиндан қочган.

Ҳозирда ушбу шахс ўз уйида ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида изолацияга олинган. Шунингдек, фуқаро Т. Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот берилади.

Шу ўринда фуқароларга эслатиб ўтамиз. Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилади.

“Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади” – дейилади Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантиндан қочган шахс ушланди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди