
Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган фуқаро бу ердан қочишга уринган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, 20 март куни Москва шаҳридан “Москва-Тошкент” поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган Наманган вилоятида туғилган М. Аббосов эпидемик вазиятга кўра ўрнатилган тартибда Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.
У 21 март куни карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган вақтда карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.
“Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Паркент тумани ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида карантинда бўлиб туриб, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай қочган шахс ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар