23:10 / 22.03.2020
3 087

Тошкент транспорт бошқармаси: Такси ҳақи қимматлашига йўл қўйилмайди

Тошкент транспорт бошқармаси: Такси ҳақи қимматлашига йўл қўйилмайди
«Москва билан музокаралар олиб бориб, Yandex Taxi`нинг талаб кўпайганда нархнинг ошиши функциясини ўчиртирдик», – Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи.
22 мартдан Тошкент шаҳрида барча жамоат транспортлари қатнови тўхтатилди. Шу боис, эрталаб такси хизматини таклиф этувчи мобил иловаларда таксини буюртма қилиш ҳақи одатдагидан кўтарилгани сезилди.

Kun.uz мухбири бу борада қандай чоралар кўрилаётгани билан қизиқиб, Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга мурожаат қилди.

«Ҳозирги кунда, Yandex Taxi, My Taxi ва Millenium Taxi деган хизматлар бор. Агрегатор дейилади. Yandex Taxi билан бугуннинг ўзида Москва билан боғланиб, Тошкентдаги ҳолатни тўғри тушунтириб, улардан нарх-навони оширмаслик сўралди.

Ҳозирги вақтда барча такси мобил иловалари нархни оширмасдан ишлаяпти.», – деди пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи.

Анвар Жўраев нарх ошиши сабаблари ва унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам тўхталди.
«Нарх ошишининг сабаби шундаки, Yandex Taxi дастурида талабдан келиб чиққан ҳолда нарх кўтариладиган қилинган. Биз Москва билан музокаралар олиб бордик ва дастурнинг талаб кўпайганда ҳам нарх ошириш функциясини ўчиртирдик.

Эндиликда таксини буюртма қилиш яна оддий нархда кўрсатиляпти.
Ҳозирги кунда, нафақат нарх-наво бўйича, балки такси автомобилларини дезинфекция қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Тошкент шаҳридаги 9та автобус саройида махсус пунктлар ташкил этилди. Барча такси ҳайдовчиларга мурожаат қилинган. Улар йўналишга чиқишдан аввал, ўша пунктларга бориб, дезинфекция амалиётидан ўтишлари даркор.

Йўл варақаларига дезинфекциядан ўтганини билдирувчи махсус муҳр қўйиш жорий қилинди.
Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Транспорт инспекцияси ходимлари биргаликда такси автомобилларининг дезинфекция қилингани бўйича махсус назорат ишлари олиб бориляпти.

Бундан ташқари, нарх-наволар ошиб кетмаслиги учун Транспорт инспекцияси ва солиқ ходимлари билан биргаликда такси ҳайдовчилари ҳамда фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

9та махсус пунктлардаги дезинфекция чоралари фақатгина такси учун бепул ташкил этилди. Барча жамоат транспорт, метро, автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати чеклангани боис, барча автобус саройлари таксилар учун ишлаяпти», – деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент транспорт бошқармаси: Такси ҳақи қимматлашига йўл қўйилмайди