07:47 / 23 марта 2020
734

Тошкентдаги хусусий меҳмонхона ўз биносини карантин учун бепул ажратмоқчи

Тошкентдаги хусусий меҳмонхона ўз биносини карантин учун бепул ажратмоқчи
Фото: Instagram
Тошкентдаги Daniel Hill меҳмонхонаси Instagram’даги саҳифасида ўз биносини карантин учун ажратишга тайёрлигини маълум қилди.
«Юртимиздаги карантин ва мураккаб шароитни инобатга олиб, Daniel Hill Hotel меҳмонхонаси чет эллик инвесторлар билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўмак учун тайёрлигини билдиради.

Ўзбекистон ҳудудига чет элдан келаётган ватандошларимизни карантинда сақлашга мўлжалланган 350 киши учун 150 та хона тайёрланган. Уларни 3 маҳал билан овқат билан ҳам таъминлаймиз», – дейилади меҳмонхона раҳбариятининг баёнотида.

Скриншот: Instagram
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)