12:53 / 23 марта 2020
589

Содиқ Сафоев: «Бу офатга қарши кураш фақат ҳукуматнинг иши эмас»

Содиқ Сафоев: «Бу офатга қарши кураш фақат ҳукуматнинг иши эмас»
Фото: Халқаро пресс-клуб
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев коронавирусга қарши курашда жамият бирлашиши муҳим эканини айтиб ўтди.

«Хорижнинг иқтисодий маълумотларини ўрганиб чиқдим. Ўзбекистон ҳукумати, Ўзбекистон раҳбари томонидан коронавирусга қарши дастурларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар киши бошига ҳисоблаганда бошқа энг ривожланган давлатларда ажратилган маблағлардан кўпроқ бўлиб чиқяпти. Бу ниҳоятда муҳим», деди Содиқ Сафоев Халқаро пресс-клубда коронавирусга қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари коронавирусга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг иши эканини таъкидлади.
«Бу офатга қарши кураш фақатгина ҳукуматнинг иши бўлолмайди. У бутун жамият, ҳар биримизнинг ишимиз. Ҳеч ким четда туролмайди», дейди Сафоев.

Сенаторлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Меҳр-шафқат ва саломатлик жамияти» фондига пул ўтказиш ташаббуси билан чиқишгани ҳақида айтиб ўтилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)