15:07 / 23.03.2020
4 305

Карантин пайтида коммунал хизматларга тўлов учун имтиёзлар бериладими?

Карантин пайтида коммунал хизматларга тўлов учун имтиёзлар бериладими?
Карантин пайтида коммунал хизматлар (ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун тўловларни амалга оширишда имтиёзлар бериладими? Бу саволга Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг матбуот котиби А.Аҳмедов жавоб берди:

– Ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмайди ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқлардан узилмайди.

Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин пайтида коммунал хизматларга тўлов учун имтиёзлар бериладими?