16:35 / 23.03.2020
3 611

Тошкент вилоятидаги барча буюм бозорлари ёпилади

Тошкент вилоятидаги барча буюм бозорлари ёпилади
Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов раҳбарлигидаги коронавирус пандемиясига қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоятда бу йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Штаб аъзоларининг ахбороти эшитилди, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, галдаги вазифалар белгиланди.

Унга кўра, эртадан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.

Карантин талабларига риоя этмай, хўрандаларни қабул қилишда давом этаётган умумий овқатланиш шохобчаларига нисбатан чоралар кучайтирилади.

Корхона ва ташкилотлар томонидан ўз ишчи-ходимлари учун тиббий-гигиеник воситалар жамғарилиши, ҳудудда санитар-тозалаш, дезинфекция ишларини амалга оширилиши мажбурий ҳисобланади.

Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан уй шароитида карантинда сақланаётган фуқароларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятидаги барча буюм бозорлари ёпилади