19:20 / 24.03.2020
3 387

Қарздор корхонанинг автомашиналари сотувга қўйилди

Қарздор корхонанинг автомашиналари сотувга қўйилди
Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими иш юритувига “Хўжаобод туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг қарздорлигини ундириш билан боғлиқ судлардан 18 та ижро ҳужжати келиб тушган. Ижро ҳужжатларига кўра, қарздор “Хўжаобод туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчи ташкилотлар фойдасига жами 1 млрд 922 млн 064 минг сўм асосий қарз ҳамда 38 млн 441 минг сўм давлат божи ундириш кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими ходимларининг олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида номлари кўрсатилган ташкилотларга қарздор корхонадан жами 1 млрд 10 млн 424 минг сўм, 4 млн 33 минг сўм давлат божи тўлови ундирилиши таъминланди.

“Хўжаобод туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан тўланмай қолаётган жами 946 млн 47 минг сўм миқдоридаги қарздорликни ундирилишини таъминлаш мақсадида Бюро ходимлари қарздорга тегишли автотранспорт воситалари борлигини аниқлади ҳамда уларни реализация қилиш чораларини кўрмоқда.

Корхонага тегишли бошланғич баҳоси 520 млн 560 минг сўм бўлган “ISUZU” русумли атокран ҳамда 370 млн 798 минг сўм баҳоланган “SHAANXI” юк автомобили электрон-онлайн аукцион савдосига қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор корхонанинг автомашиналари сотувга қўйилди