06:00 / 25.03.2020
2 914

Сенат раиси: Карантин даврида боқувчисиз инсонлар ва қарияларга моддий ёрдам берилиши керак

Сенат раиси: Карантин даврида боқувчисиз инсонлар ва қарияларга моддий ёрдам берилиши керак
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 24 мартдаги ялпи мажлисда сўз олиб, карантин даврида аҳолининг заиф қатламини ўз ҳолига ташлаб қўймаслик масаласига эътибор қаратди.

«Ҳозирги кунда карантин қоидаларига биноан барча аҳоли ўз уйида. Эътиборингизни бир аҳоли қатламига қаратмоқчиман, яъни якка-ёлғиз, боқувчисиз инсонлар, айниқса, қарияларни ёддан чиқармаслик керак. Уларнинг орасида турли хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб, кундалик эҳтиёжлари учун ишлаб юрганлар бор. Ҳозир эса бу имкониятлари ҳам вақтинча тўхтатилган.

Шу муносабат билан мана шу тоифадаги аҳоли қатламлари, кексаларимиз қаровсиз қолмаслигига, эҳтиёжманд инсонлар янада муҳтож бўлиб қолмаслигига аҳамият қаратмоғимиз зарур. Уларга озиқ-овқат, дори-дармон масалаларида ёрдам ташкил этилса, тўғри бўлар эди
», деди у.

Танзила Норбоева аҳолини карантин даврида тўй қилмасликка ва маъракаларни диний идоралар тавсиясига асосан ўтказишга чақирди.

Сенат раиси ўқувчи ва талабалар учун телевидение орқали масофавий ўқишлар ташкил қилинганини олқишлаб, худди шундай тартибда касб-ҳунар ўргатишни ҳам йўлга қўйиш мумкинлигини таъкидлади.

Масалан, томорқадаги ишлар, молиявий хизматлардан фойдаланиш, бизнес-режа тузиш ва бошқа шу каби оилавий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳасидаги меҳнат турлари бўйича онлайн ўқувлар ташкил этиш таклиф қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат раиси: Карантин даврида боқувчисиз инсонлар ва қарияларга моддий ёрдам берилиши керак