13:50 / 26.03.2020
3 976

Тошкентда ниқобсиз юрган 66 киши жаримага тортилди

Тошкентда ниқобсиз юрган 66 киши жаримага тортилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 25 март кунининг ўзида пойтахтда карантин режимига риоя қилмаган 101 киши аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Профилактика инспекторлари томонидан маҳаллалар, дўконлар, шунингдек, патрул-пост хизмати ходимларининг Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан жамоат жойларида кеча-ю кундуз олиб бораётган патрулликлари давомида қуйидагилар аниқланди:

тиббий ниқоб тақмасдан юрган 66 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддасига кўра (Санитария қонун ҳужжатларини бузиш) маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ушбу моддага кўра фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан уч баробаригача жаримага тортилиши мумкин;

25 нафар фуқаро эса уй карантинини бузиб, ўзбошимчалик билан кўчага чиққан. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан баённомалар тузилган. Ушбу модда орқали фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Эслатиб ўтамиз, 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахслар огоҳлантирилмоқда. 25 мартдан бошлаб эса ниқобсиз юрганлар жаримага тортиляпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ниқобсиз юрган 66 киши жаримага тортилди