20:09 / 26.03.2020
4 768

Аёл ўғирликка қўл урди

Аёл ўғирликка қўл урди
Аёлларнинг жиноятга қўл уриши нақадар аянчли ҳолат эканлигини ҳаммамиз ҳис қила оламиз.
Навбаҳорлик П.Нодирова (исми-шарифи ўзгартирилган) 1991 йилда туғилган, ёш, оилали аёллардан, муқаддам судланмаган, у йўлдан адашдими ёки халқ тилида айтганида “шайтон йўлдан урдими” қўшнисининг уйига ўғирликка тушди.

П.Нодирова 2020 йилнинг 1 февраль куни Навбаҳор туманида яшовчи қўшниси, Н.Аслонованинг (исми-шарифи ўзгартирилган) яшаш хонадонига кириб, хонадон шкафида турган жами нархи 5.800.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаб чиқиб, воқеа жойидан яшириниб, Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги аниқланган.

Қонунчиликда бундай ҳаракатлар учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.
Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасида, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилганлик учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. Бу ҳолатда талон-торож қилинган мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.

Жиноят кодексининг 169-моддасида, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Содир қилинган жиноий ҳаракатга қараб, бу модданинг қисмларида (1,2,3,4-қисмлардан иборат) энг енгил жазо базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача жаримадан бошланиб, оғир жазо ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш назарда тутилган.

Жиноят кодексининг 66-прим-моддасида, 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги қайд қилинган.
Ўзаро қўшничилик муносабатлари ҳамда халқимизга хос кечиримлилик П.Нодировани жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан 2020 йил 3 мартда ўтказилган сайёр судда, жабрланувчи Н.Аслонова судга ариза билан мурожаат қилиб, П.Нодировага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, етказилган зарарларни тўлиқ қопланганини, у билан ўзаро ихтиёрий ярашганини маълум қилиб, жиноят ишини ярашув асосида ҳаракатдан тугатишни сўраганлиги боис, суд П.Нодировани айбига иқрорлиги, жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни бартараф этганлигини эътиборга олиб, уни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, жиноят ишини ярашув асосида тугатди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов

Томди туман маъмурий
судининг раиси
З.Утамуродов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёл ўғирликка қўл урди