10:30 / 27.03.2020
4 546

Кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этди

Кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этди
Фото: REUTERS
Кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Вазирлик хабарига кўра, бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган.
Билдирилишича, у бугун тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этди