13:30 / 27.03.2020
12 054

Бугун вафот этган аёл коронавирусни қаердан юқтиргани бўйича расмий маълумот берилди

Бугун вафот этган аёл коронавирусни қаердан юқтиргани бўйича расмий маълумот берилди
Аввалроқ, Наманган шаҳрида 1 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Бугун эса Наманганда коронавирусни юқтирган 72 ёшли фуқаро юрак хуружидан вафот этганлиги айтилди. Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилояти ҳокимлиги расмий баёнот берди:

"Бугун ҳам шуни ташвиш билан қайд этамизки, Туркия орқали умра зиёратига бориб келган Наманган шаҳрида яшовчи 1969 йилда туғилган аёл ўзидан ташқари яна 4 нафар оила аъзосига – онасига, қизига, набирасига ҳамда синглисига коронавирус инфекциясини юқтирган. Энг ёмони, бу аёлнинг юрак касаллиги билан оғриган 72 ёшли онаси коронавирус инфекцияси юқтириш оқибатида кеча тунда сурункали касалликлардан вафот этди.

Ушбу фуқаро 12 март куни Истанбул-Тошкент рейси билан учиб келиб, 24 мартгача уй карантинида бўлган, сўнгги кунларда эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатувида бўлган", дейилади расмий хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун вафот этган аёл коронавирусни қаердан юқтиргани бўйича расмий маълумот берилди