21:20 / 27.03.2020
9 594

Карантин сабабли кредит тўловлари муддати узайтирилади

Карантин сабабли кредит тўловлари муддати узайтирилади
Республикадаги карантин туфайли амалдаги кредит тўловларини тўлаш муддати ҳеч қандай жаримасиз жорий йилнинг 1 октябрь санасигача узайтирилади. Бу ҳақида Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидовга асосланиб, Kun.uz нашри хабар бермоқда.
«Молиявий қийинчиликка дуч келган қарздорларнинг кредит тўловларини кечиктириш юзасидан кредит ташкилотларига берилган тегишли кўрсатмалар асосида мижозларнинг кредитларини реструктизация қилиш ишлари бошланди.

Пандемия иқтисодиёт тармоқларида, хусусан, туризм, транспорт, логистика, ва уларга боғлиқ бўлган соҳалардаги корхоналарнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, пул оқимлари камайиши кузатиляпти. Ҳолатдан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан уларнинг кредит қарздорлик тўловлари муддатларини ҳеч қанақа жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда жорий йилнинг 1 октябригача узайтириш имконияти яратилди.

Жисмоний шахслар бўйича ҳам қарор қабул қилинган. Карантин режими натижасида ишсиз қолганлар, молиявий ҳолати кескин ёмонлашган мижозларнинг кредит тўловларини ҳам 1 октябрга қадар кечиктириш бўйича ишлар бошланган. Бу жараён банк мижозларига ноқулайлик яратмайди. Уларнинг аризалари асосида банклар томонидан қарорлар соддалаштирилган тарзда ва оператив қабул қилинади», деди Ҳусанхўжа Абидов АОКА қошидаги махсус штабда ўтказилган брифингда.

Маълум қилинишича, 26 март ҳолатига кўра, муддати узайтирилиши белгиланган жами 5 триллион сўм миқдоридаги кредит тўловларидан тижорат банклари томонидан 4668та кредит шартномалари бўйича тўловларни қайтариш муддатлари қайта кўриб чиқилган. Банкларнинг ликвидлигини таъминлаш юзасидан Марказий банк томонидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.

Шунингдек, Марказий банк мутасаддиси коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мурожаатларини масофавий кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида баёнот берди.

«Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва ижтимоий масофаланишни таъминлаш мақсадида банклар томонидан кредит тўловларни кечиктириш масалалари бўйича мурожаатларни масофавий кўриб чиқиш тизими қисқа муддат ичида яратилмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудий санитария-эпидимиологик осойишталик марказлари томонидан нақд пуллар сақланадиган пул омборлари ва қайта санаш кассалари кунига 1-2 марта дезинфекция қилинмоқда. Барча банк кассаларига келиб тушган пулларни камида 1 ҳафта пул омборхоналарида алоҳида сақлаш тизими жорий этилган», дейди Ҳусанхўжа Абидов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин сабабли кредит тўловлари муддати узайтирилади