13:30 / 28.03.2020
3 100

Сhoco Pie қутисига нима яширилган эди?

Сhoco Pie қутисига нима яширилган эди?
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Д. Ш. бошқарувидаги “Лада Ларгус” русумли автомашина шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашина салонида ширинлик қутисига жойланган 168 дона кучли таъсир этувчи Lyrica номли дори воситалари борлиги фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сhoco Pie қутисига нима яширилган эди?