Айни дамда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашга ўзининг саховатли иши билан Отабек Шукуров ҳам қўшилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда “Шаржа“ клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади.
championat.asia нашрининг ёзишича, Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва эртага уни муҳтож оилаларга тарқатишни бошлайди.
Саховатли ишга қўл урган ва ўзбек футболчилари ичида биринчилардан бўлиб ташаббускорлик қилган Отабек Шукуровга баракалла деймиз, тасанно! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?