16:06 / 28.03.2020
5 809

Коронавирусдан вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмайдими?

Коронавирусдан вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмайдими?
Иллюстратив фото
АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков фуқаролардан тушган саволларга жавоб берди.

Коронавирусдан вафот этганларнинг жасади қариндош-уруғларига берилмас эмиш, – деган саволга у шундай жавоб қайтарди:
Бунақа тартиб ҳеч қаерда йўқ. Коронавирус инфекциясидан вафот этадиган бўлса, уни дафн қилиш, дафн маросимида иштирок этиш, дафнга тайёрлаш – манашу ишларга алоҳида талаблар қўйилган. Бу талаб ислом динимизда ҳам келтирилган. Қачонки, майит тирикларга хавф туғдирадиган бўлса, эҳтиёт чорасини кўриш борасида алоҳида кўрсатмалар мавжуд. Шу нуқтаи назардан, “қариндошларга берилмас экан” деган фикр бутунлай нотўғри. Фақат уларнинг дафн қилиш маросимларига алоҳида талаблар борлигини билиб қўйишингиз керак бўлади, – деди Нурмат Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмайдими?