10:10 / 29.03.2020
6 189

Коронавирусга чалинган уч андижонлик Фарғонадаги курсдошлар учрашувига борган

Коронавирусга чалинган уч андижонлик Фарғонадаги курсдошлар учрашувига борган
Фарғонанинг Ёзёвон туманида уюштирилган курсдошлар учрашувида қатнашган уч андижонликда кейинчалик коронавирус аниқланган. Учрашувда Наманган вилоятида истиқомат қилувчи икки фуқаро ҳам бўлган, дея маълум қилди Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.

«Шунча тарғибот-ташвиқот ишларига, турли йиғилиш ва маросимлар ўтказиш тақиқланганига қарамай, олий маълумотли икки нафар фуқаромиз Фарғонанинг Ёзёвон туманига курсдошлар учрашувига борган. Бу ерда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятидан келган собиқ курсдошлар кун давомида бирга бўлган.

Улар орасида Андижондан келган, коронавирус юқтирган уч фуқаро ҳам бўлган. Оқибатда шу учрашувда бўлган ҳамма карантинга олинди, ҳозир улар текширилмоқда. Наманганлик икки фуқаро ҳам карантинда, таҳлил натижаларини кутяпмиз. Энг ачинарлиси, улар учрашувдан келиб, яна 47 киши билан мулоқотда бўлган.

Тасаввур қилинг — икки киши касаллик юқтириб келиб, уни 47 кишига юқтирса, бу 47 киши кейин ўз оила аъзоларига юқтирса, нима бўлади?
», — деди Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров 27 март куни вилоят аҳолисига қилган телемурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан илк ўлим 27 март куни Наманганда қайд этилди — коронавирусга чалинган 72 ёшли онахон инфарктдан вафот этди. Касаллик унга 12 март куни Умра сафаридан Туркия орқали қайтган қизидан юққан. Онахондан ташқари, коронавирус Умра зиёратида бўлиб қайтган аёлнинг синглиси, қизи ва неварасида ҳам аниқланган.

Маълумот учун, 29 мартга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 104 та ҳолат аниқланди (икки киши вафот этган). Беморларнинг камида уч нафари Андижон вилоятиги юқумли касалликлар касалхонасида даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинган уч андижонлик Фарғонадаги курсдошлар учрашувига борган