20:02 / 29.03.2020
3 187

Хитой мудофаа компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюм юборди

Хитой мудофаа компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюм юборди
Хитойнинг «Норинко», «Виэк Точмаш», «Хайтера», «Поли Технолоджи» ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.

Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур инсонпарварлик ёрдами бугун, 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинган.

Олиб келинган юклар аэропорт ҳудудида Мудофаа саноати давлат қўмитаси
ва Мудофаа вазирлиги маъсул шахслари томонидан қабул қилиб олинди.

Бу тиббиёт буюмлари эртага, 30 март кунидан бошлаб республикада карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, уларга эҳтиёжи бор бошқа шахсларга тарқатилиши режалаштирилган.

Бундан аввалроқ ҳам Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий буюмлар олиб келингани хабар қилинганди.
Шунингдек, яқинда хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди Осиёдаги 7та мамлакатга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборишини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони ҳам 12 февраль ва 3 март кунлари Хитойга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитой мудофаа компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюм юборди