12:55 / 30.03.2020
3 596

Шахсий автомобилларда ҳаракатланишга 1 апрелгача рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Шахсий автомобилларда ҳаракатланишга 1 апрелгача рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади
Шахсий автомобилда 1 апрелгача рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилгани ҳақида тарқалган хабарлар расман рад этилди.
Тошкентдаги ДХМларда 1 апрель соат 6:00га қадар шахсий автомобилда рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилиши ҳақида жойлаштирилган эълон расмий асосга эга эмаслиги маълум қилинди.

«Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказларида махсус рухсатнома бериш 1 апрелга қадар талаб этилмаслиги ҳақидаги эълон жойлаштирилганлиги юзасидан хабарлар тарқалди.
Мазкур эълон расмий асосга эга эмас. Ҳозирда ушбу эълон Марказлардан олиб ташланган.

Соҳага оид ўзгариш мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида маълумот расмий саҳифаларимизга жойлаштирилади», дейилади Давлат хизматлари агентлиги расмий саҳифасида.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича аввал эълон қилинган тартибга доир ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани, махсус стикер (рухсатнома)сиз ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари 30 март соат 6:00 дан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди.

30 март куни Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Халқ қабулхоналарида 1 апрель соат 6:00 га қадар шахсий автомобилда махсус стикер (рухсатномасиз) ҳаракатланишга рухсат берилгани ҳақида эълонлар пайдо бўлди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар йўллаган видеохабарларда Тошкентдаги ДХМ ва Халқ қабулхоналари олдида тўпланганларга масъуллар тақиқ ҳозирча амал қилмаслиги, бемалол автомобилда ҳаракатланиш мумкинлигини айтаётганини кўриш мумкин.

29 март куни Республика махсус комиссияси 2020 йил 30 март соат 06:00дан 20 апрель соат 00:01га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилиши ҳақида қарор қабул қилган, унга кўра мазкур ҳудудларда шахсий автомобилларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шахсий автомобилларда ҳаракатланишга 1 апрелгача рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади