
Юнусобод туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг ошпази овқат ўғирлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг «Огоҳ» газетаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги боғчалардан бирида ошпаз бўлиб ишлайдиган 1986 йилда туғилган фуқаро тарбияланувчилар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлашга қарор қилган.
У озиқ-овқат маҳсулотларини боғчадан яширинча олиб чиқиб кетаётган вақтида Юнусобод тумани «Қўриқлаш» хизмати ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга тушган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар