13:07 / 31.03.2020
2 771

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 млн сўмдан мукофот пули берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 млн сўмдан мукофот пули берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фармонга кўра, 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилиши белгиланган.

Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали топширилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

2019 йилда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўм, 2018 йилда 5 миллион сўм, 2017 йилда эса 2 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 млн сўмдан мукофот пули берилади