17:13 / 31.03.2020
2 723

Тадбиркорга 51 млн. сўм пул маблағи ундириб берилди

Тадбиркорга 51 млн. сўм пул маблағи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувида бўлган “Зафаробод тамирлаш тиклаш” давлат унитар корхонаси ҳисобидан ундирувчи “Алфа Сити” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 51017,8 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, томонларга маълумот учун юборилган.

Қарздор “Зафаробод тамирлаш тиклаш” давлат унитар корхонаси тадбиркор “Алфа Сити” масъулияти чекланган жамиятига қарзни тўлаш учун ихтиёрий берилган 15 кунлик муддатда тўлаб бермаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги барча хисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида “Зафаробод тамирлаш тиклаш” давлат унитар корхонасининг банк ҳисоб рақамидан 51 млн. сўм тўлиқ ундирилди. Ундирилган маблағ тадбиркор “Алфа Сити” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга 51 млн. сўм пул маблағи ундириб берилди