06:27 / 01.04.2020
1 827

Маҳмуд Намозов: Яқин ўтмишда бундай кенг кўламли кўнгилсиз ҳолат кузатилмаганди

Маҳмуд Намозов: Яқин ўтмишда бундай кенг кўламли кўнгилсиз ҳолат кузатилмаганди
Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда коронавирус пандемияси инсониятни жипслаштирганини айтиб ўтди.

«Яқин ўтмишда бундай катта масштабли кўнгилсиз вазият кузатилмаганди. 1941 йиллардаги уруш ҳақида фақатгина эшитиб, китобларда ўқиганмиз холос. Коронавирус бутун инсониятни бир-бирига жипслаштирди, ларзага солди ва одамларни янада ўзига келтирди.

Оила аъзоларимнинг барчаси вазиятдан бохабар. Дунё ва юртимиздаги ҳолат тўғрисидаги муҳим хабарларни интернет сайтлардан ўқияпмиз. Телевидение орқали эса Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар каби вазирликлар раҳбарияти, мутахассислар билан бўлаётган интервьюларни кўряпмиз.

Очиғи, ҳали кўп одамлар бу ҳолатга жиддий қарамаяпти. Олдин битта нон еган бўлсак, вақтинчалик синов пайтида яримта нон еб турайлик. Ҳаммасига чидайлик ва бир-биримизни ўзаро руҳан қўллаб-қувватлайлик. Президентимиз гапларига, албатта, амал қилишимиз керак. Ҳар нарсада ҳикмат бор дейишганидек, бу синовли кунлардан ҳам ҳикмат ахтариб яшайлик
», — дейди Маҳмуд Намозов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳмуд Намозов: Яқин ўтмишда бундай кенг кўламли кўнгилсиз ҳолат кузатилмаганди