12:45 / 01.04.2020
6 501

Андижонда жарима майдонига олиб кетилаётган Damas эгасининг ҳаракати туфайли ағдарилиб кетди (видео)

Андижонда жарима майдонига олиб кетилаётган Damas эгасининг ҳаракати туфайли ағдарилиб кетди (видео)
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳудудида ЙПХ ходими томонидан жарима майдонига олиб кетилаётган Damas русумли автомашина ағдарилиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса 21 март куни содир бўлган. ЙПХ инспектори Рустамжон Мўминов томонидан тўхтатилган Damas автомашинасини бошқариб келаётган фуқаро С.А.да ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланади. ЙПХ ходими маъмурий баённома тузгач, автомашинани жарима майдони томон миниб кетаётганида қоидабузар ҳайдовчи унга қаршилик кўрсатиб рулга осилади ва автомашина ағдарилиб кетади.

«21 март куни соат 16:00ларда Андижон тумани «Чем» маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётган Damas автомобилини тўхтатиб текширдим. Ҳайдовчида автомашина минишга рухсат берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ экан. Шундан сўнг автомашинани жарима майдонига олиб бориш учун маъмурий баённома тузилди. Мен рулга ўтирдим, ҳайдовчи С.А. эса ён томондаги ўриндиққа чиқди.

Жарима майдони томон кетаётганимизда С.А. тўсатдан автомобилнинг рулига осилиб транспорт воситаси ҳаракатини кескин ўзгартирди ва бунинг натижасида автомашина ағдарилиб кетди. Машина мен ўтирган томонга ағдарилиши оқибатида елкамдан бироз жароҳат олдим», дейди Рустамжон Мўминов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Юқорида айтилган барча жараёнлар йўл-патруль хизмати инспектори экипировкасида мавжуд боди-камерада тасвирга олинган. Айтиб ўтиш лозим, ЙПХ ходимларида айнан ана шу видеотасвирга олувчи боди камеранинг борлиги воқеани реал баҳолашда катта ёрдам бермоқда.

Фуқаро томонидан хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатилган ва йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққан. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Андижон туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда жарима майдонига олиб кетилаётган Damas эгасининг ҳаракати туфайли ағдарилиб кетди (видео)