17:50 / 01.04.2020
1 970

Газга ноқонуний уланган иссиқхона давлатга 100 млн. сўмдан ортиқ зарар етказди

Газга ноқонуний уланган иссиқхона давлатга 100 млн. сўмдан ортиқ зарар етказди
Аҳоли сони ошиб боргани сари озиқ-овқатга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Бу эса фуқароларимизда айни шу йўналишда тадбиркорлик қилиш ва яхши фойда олиш истагини туғдирмоқда. Айрим тадбиркорларимиз ўз фаолиятини тўғри ташкил этиб, қонуний ишласа, айримлар имкониятлардан фойдаланиб қолишга уриниб, қинғир ишларга қўл уради ва оқибатда афсус қилади.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида тумандаги “Муборак” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш корхонасига қарашли 1 га. ер майдонида қурилган иссиқхона Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли газ қувурига тўғридан-тўғри ноқонуний уланганлиги аниқланди.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, жамият томонидан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли 104 млн. сўмлик газ хом ашёси яширин равишда талон-тарож қилинган.

Бундан ташқари, МЧЖ раҳбари Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мансабдор шахслари билан тил бириктириб, бошқарма балансида бўлган қиймати 17.9 млн. сўмлик газ ҳисоблагични талон-тарож қилиб, МЧЖга қарашли иссиқхонага ўрнатиб, фойдаланиб келган.
Ҳолат юзасидан Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ташкиллаштириш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Газга ноқонуний уланган иссиқхона давлатга 100 млн. сўмдан ортиқ зарар етказди