13:20 / 02.04.2020
2 556

Коронавирусдан соғайган ўзбекистонлик қиз: «Бизга шунчалик меҳр бериб қарашгани учун раҳмат. Роса хурсандман»

Коронавирусдан соғайган ўзбекистонлик қиз: «Бизга шунчалик меҳр бериб қарашгани учун раҳмат. Роса хурсандман»
Кадр: «Ўзбекистон 24»
Тошкентда 1 апрель куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанган коронавирусга чалинган тўрт нафар бемор бутунлай соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган эди. «Ўзбекистон 24» телеканали уларнинг айримларидан қисқа интервью олди.

«Ҳаммага раҳмат деб қоламан. Бизга шунчалик меҳр бериб қарашди. Президентимизга раҳмат айтаман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, роса хурсандман. Хурсандман жуда ҳам», — деди коронавирусдан соғайган қиз «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирусдан соғайган тўрт кишининг бири БААнинг Дубай шаҳридан, яна бири Туркиядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролардир. Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморлар сони 12 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан соғайган ўзбекистонлик қиз: «Бизга шунчалик меҳр бериб қарашгани учун раҳмат. Роса хурсандман»