07:17 / 03.04.2020
3 121

Юк машинасида Тошкентдан Хоразмга одам олиб кетаётган шахс аниқланди (видео)

Юк машинасида Тошкентдан Хоразмга одам олиб кетаётган шахс аниқланди (видео)
Самарқанд шаҳрига кириш постида юк машинасининг юкхонасида Тошкентдан Хоразмга одам олиб кетаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастури томонидан маълум қилинди.

Юк автомобилида ўз манзилига етиб олмоқчи бўлган йўловчилардан бирининг айтишича, бир киши учун енгил автомобилда Хоразмга бориш нархи 1,5 миллион сўмга етган. Юк машинаси ҳайдовчиси эса уни 150 минг сўмга Хоразмга олиб боришга рози бўлган.

Юк машинаси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, йўловчиларнинг ўзи автобусда, таксида кетишга пули йўқлиги сабабли ундан Хоразмга олиб кетишни сўраган. Йўловчилар бунинг учун ҳайдовчига 100-150 минг сўмдан беришини айтган.

Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан ҳайдовчи ва унинг ёрдамчисига нисбатан баённома тузилган. Шунингдек, ҳайдовчи ва юк машинасидаги йўловчилар Самарқандда карантинда сақланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 27 мартдан бошлаб вилоятлараро транспорт қатнови тўхтатилган, бироқ чеклов юк машиналарига нисбатан қўлланилмайди. Шунингдек, 30 мартдан шахсий автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юк машинасида Тошкентдан Хоразмга одам олиб кетаётган шахс аниқланди (видео)