13:50 / 04.04.2020
2 410

ИИВ: Велосипед, скутер ва мототранспорт ҳаракатига чеклов қўйилмаган

ИИВ: Велосипед, скутер ва мототранспорт ҳаракатига чеклов қўйилмаган
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган жорий йилнинг 5 апрелидан бошлаб, Тошкент шаҳрида велосипедларнинг ҳаракатлари тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишлар сохта, дея маълумот бермоқда ИИВ ахборот хизмати.
30 март соат 6.00дан бошлаб, вилоятлар маркази, Тошкент ва Нукус шаҳрида аҳамияти юқори бўлмаган ҳамда шахсий автомобиллар ҳаракатига чеклов жорий этилди. Аммо ушбу чора-тадбир мототранспорт, велосипед ва скутерга нисбатан татбиқ этилмайди.

Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматовнинг билдиришича, автомобиль ҳаракати чекланиши мототранспорт, велосипед ва скутер эгаларига татбиқ этилмайди ҳамда улар махсус рухсатномаси ҳаракатланади.

«Айни пайтда ушбу чеклов велосипед, скутер ёки мототранспорт ҳайдовчилари учун амал қилмайди. Аммо улар ҳам карантин даврида жамоат жойида бўлиш қоидасини бузмаслиги лозим. Ўрнатилган тартибда, юз ниқоби билан фақат озиқ-овқат, дорихона ва бошқа кечиктириб бўлмас эҳтиёжлар учун кўчага чиқиш тавсия этилади», - деди у.

Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов автомобиль ҳаракати чекланиши вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун амал қилишини айтиб, туманлар ичида ҳаракатланиш чекланмаганини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ: Велосипед, скутер ва мототранспорт ҳаракатига чеклов қўйилмаган

Жамият янгиликлари