
Республика бўйича 948та банкомат орқали мижозлар нақд пул маблағини банк пластик картасига кирим қилиш имконига эга, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
4 апрель куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов карантин даврида нақд пулдан кўп фойдаланмаслик тавсия этилган шароитда банкоматлардаги Cash in хизматига мурожаат қилиш имконияти ҳақида маълумот берди.
«Бугунги кунда республика бўйича жами 5 мингдан ортиқ банкоматлар жойларга ўрнатилган. Уларнинг 948тасида Cash in, Cash out функциялари мавжуд», - дея қайд этди Ҳусанжўжа Обидов.
Унинг таъкидлашича, ана шу 948та банкомат орқали мижозлар нақд пул маблағини банк картасига кирим қилиш имконига ҳам эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар