
Қашқадарё. 2020 йилнинг 04 апрель куни соат 00:50 да ҳайдовчи 28 ёшли Ф.Ш., “Spark” русумли автомашинасини Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи “4П-96” автомобиль йўлининг 3 километрида бошқариб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилган.
Натижада “Spark” автомашинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи Ф.Ш. ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М., лар ҳодиса жойда вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар