16:45 / 04.04.2020
2 491

Давлат бюджетига 8 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди

Давлат бюджетига 8 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди
Жорий йилнинг 21 январь куни Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига, Нукус туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 8 млрд. 617,6 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарор нусхалари томонларга юборилган ва кейинчалик ундирувни жамиятнинг банкдаги ҳисоб-рақамларига қаратиш тўғрисидаги қарори кредит ташкилотларига юборилган.

Қисқа муддат ичида, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор ташкилотдан солиқ инспекцияси фойдасига 8 млрд. 617 млн. 586 минг сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилган ва ижро иши тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат бюджетига 8 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди