06:00 / 05.04.2020
3 861

6 апрелдан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш чекланади

6 апрелдан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш чекланади
Коронавирус касаллигига қарши курашиш республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Унга кўра, жорий йил 6 апрелдан эътиборан қатор чекловлар жорий этилади.

Хусусан, «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади, карантин даврида махсус рухсатномасиз бошқарилган транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилади, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларига (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган фуқаролар киритилмайди.

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 6 апрелдан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш чекланади