
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган беморларнинг 7 нафарининг авҳоли оғир. Бу ҳақда Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълумот берди.
Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 85 беморнинг 22 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда.
Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида эса жами 35 бемор даволанмоқда. Уларнинг 1 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
«Аҳволи оғир ва ўта оғир, деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган», деган Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида.
Қайд этилишича, стационар ва уй шароитида 100 мингдан кўпроқ фуқаро тиббий кузатув остида турибди.
5 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 298та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалган, 2 киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар