date
views 5 811

Меҳнат вазирлиги уй бекалиги касбига ишга таклиф қилмоқда

Меҳнат вазирлиги уй бекалиги касбига ишга таклиф қилмоқда
CОVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган карантин ва чеклов тадбирларининг меҳнат бозори ва меҳнат муносабатларига салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, ёлғиз ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами, қариялар ва имконияти чекланган шахсларнинг саломатлигини асраш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 3 ой муддатга мўлжалланган уй хўжалиги бекаси касби бўйича иш ўринларини яратмоқда.

Бунда талабгорлар таом тайёрлаши, уй-жойларни тозалаши ва қариялар хамда ногиронларни парвариш қилишлари лозим. Кунлик иш вақти 4-5 соат, иш ҳақи энг кам ҳисоблаш базасининг 4 баравари миқдорини ташкил этади.

Маошлар банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Асосий талаблар қаровчи илгари судламаган бўлиши лозим.

Ёш чегараси: 25–55 ёш.
Рус тилини билиш номзодларга устунлик беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меҳнат вазирлиги уй бекалиги касбига ишга таклиф қилмоқда