16:56 / 05.04.2020
2 788

Нурмат Отабеков: «Клиник белгилар 95-97 фоиз ҳолатда 10-12 кундан кейин пайдо бўляпти»

Нурмат Отабеков: «Клиник белгилар 95-97 фоиз ҳолатда 10-12 кундан кейин пайдо бўляпти»
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморларда касалликнинг клиник белгилари аксарият ҳолларда ўнинчи кундан бошлаб намоён бўлмоқда. Бу ҳақда бош санитария инспектори Нурмат Отабековга асосланиб, Kun.uz нашри хабар берди.

«Касалликнинг яширин даври деганда вирус организмга тушгандан кейин клиник белгилар намоён бўлгунга қадар давом этадиган муддат тушунилади. Коронавируснинг яширин даври 14 кун деб белгиланган.

Тиббий кузатувларимиздан маълум бўлмоқдаки, қарийб 95-97 фоиз ҳолатларда коронавируснинг клиник белгилари вирус юққандан кейинги 10-, 12-кунларда намоён бўлишни бошлаяпти
», деди Нурмат Отабеков 5 апрель кунги брифингда.

Маълумот учун, коронавируснинг асосий клиник белгилари – тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал ва нафас қисиши ҳисобланади.
Нурмат Отабеков коронавирус бемор танасида жиддий асоратлар қолдириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Турли тасдиқланмаган манбаларда коронавирусдан даволангандан сўнг мия емирилиши, бепуштлик каби асоратлар қолади, деган маълумотлар тарқамоқда. Буларнинг барчаси асоссиз. Касалликнинг тиббий патогенези билан танишмаган ҳолда бундай гапларни тарқатмасликни сўрардим», дея таъкидлади бош санитария инспектори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: «Клиник белгилар 95-97 фоиз ҳолатда 10-12 кундан кейин пайдо бўляпти»