23:15 / 05.04.2020
2 352

Андижонда сохта стикер билан юрган 21 ёшли ҳайдовчига жиноят иши очилди

Андижонда сохта стикер билан юрган 21 ёшли ҳайдовчига жиноят иши очилди
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
2 апрель куни соат 16:40ларда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Э.Юлдашев Андижон шаҳар Машраб кўчаси Лермонтов чорраҳасида ҳайдовчи С.Д. (1999 й.т.) бошқарувида бўлган «Спарк» автомобилини тўхтатиб, автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларини сўраган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматидан маълум қилишларича, ҳайдовчи С.Д. «Карантин Соvid-19» ёзувли 01/0000916 рақамли махсус рухсатномани кўрсатиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан берилганини айтган.

Суриштирув ишларига кўра, ушбу рухсатнома қалбакилаштирилиб тайёрлангани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан С.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу моддага асосан, у БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда сохта стикер билан юрган 21 ёшли ҳайдовчига жиноят иши очилди